18:13 / 17.05.2020
7 159

Андижон шаҳри узра учиб юрган йиртқич тасқара қуши ушланди

Андижон шаҳри узра учиб юрган йиртқич тасқара қуши ушланди
Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 15 май куни Андижон шаҳри узра учиб юрган ижтимоий тармоқ «қахрамони» — Ўзбекистон Қизил китобига киритилган «тасқара» (черний гриф) қушини излаб топиш учун тезкор гуруҳ тузилди.

Тезкор гурух томонидан 2020 йил 16 май куни ушбу қуш Андижон шаҳрида топилди. Аниқланишича, йиртқич қушни Андижон шаҳрида яшовчи фукаро, табиат жонкуяри Ж.А тутиб олиб, ваколатли органларга топшириш ҳамда бракоънерлар ушлаб олмаслиги учун ўз уйида вақтинча сақлаб турган.

Қушни олиш даврида соғлом экани, уринмагани ва яхши боқилгани аниқланди. Қуш тегишли тартибда расмийлаштирилди. Вақтинчалик сақлаш ва боқиш учун Андижон ҳайвонот боғига топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижон шаҳри узра учиб юрган йиртқич тасқара қуши ушланди