12:17 / 18.05.2020
2 426

Сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга психологик кўмак кўрсатилмоқда

Сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга психологик кўмак кўрсатилмоқда
Мудофаа вазирлиги ҳарбий психологларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омборида юзага келган сув тошқини оқибатида эвакуация қилинган фуқаролар билан ижтимоий-психологик тадбирларни мунтазам амалга оширилиб келмоқда.

Мана шундай хайрли тадбирларнинг навбатдагиси Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасида ўтказилди. Унда ҳарбий психологлар сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида жабрланган фуқароларнинг руҳиятига салбий таъсир қилаётган ваҳима, қўрқув ва тушкунлик ҳолатларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, жамоавий ва якка тартибдаги суҳбат ва психодиагностика, шунингдек, хотира, танишув, тафаккур тренинг каби тадбирлар ташкил этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Ҳарбий психологларга шу йил ўқишга киришни кўзлаётган абитуриентликка номзод ёшлар кўпроқ мурожаат қилмоқда. Улар ўқув дарсликлари ва бошқа керакли воситаларни топишларида бироз қийинчиликларга учраётгани ҳақиқат. Шу боис ишчи гуруҳ тегишли ташкилотлар билан мазкур муаммоларни атрофлича ҳал этиш ишларини олиб бормоқда.

– Ўтказилаётган психологик тадбирлар офатдан жабрланган фуқароларга маъқул бўляпти. Фуқаролар, айниқса ёшларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини барқарорлаштиришга қаратилган машқ ва мотивацион тадбирлар уларнинг содир бўлган ҳодисани унутишларига оз бўлса-да, кўмаклашади, – дейди ҳарбий психолог лейтенант Холмурод Эргашов.

Айтиш керакки, шу кунгача Мудофаа вазирлиги ҳарбий психологларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Мирзаобод, Оқолтин ҳамда Сардоба туманларидаги фуқаролар билан кўплаб тадбирлар ўтказди. Бу жараёнда 4 минг 634 нафар фуқаро иштирок этди.

Техноген ҳалокат натижасида жабрланган аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тадбирлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга психологик кўмак кўрсатилмоқда