Ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев Тошкент пропискаси бўйича юзага келган энг кўп берилаётган саволларга жавоб тайёрлади:
Тошкентда пропискаси (доимий рўйхати) йўқ фуқаролар иккиламчи бозордан (яъни эски уйлар) уй сотиб олиш амалиёти аллақачон бошланган. Масалан, пропискаси йўқ фуқаронинг уйи бировнинг номида бўлса, унда бемалол эртагаёқ ўз номига ўтказиб олиши мумкин. Бунинг учун уй номида бўлган шахс ва ҳужжатлар билан нотариусга бориш кифоя. Ортиқча алоҳида тўлов ёки давлат божи йўқ. 100 кв.м.гача бўлган уйлар учун 223 минг сўм давлат божи тўланади холос. 100-200 кв.м. учун 446 минг сўм, 200 кв.м.дан ошиқ бўлса, 669 минг сўм тўланади;
Иккиламчи бозордан номига уй сотиб олганлар Тошкентга 1-банд билан доимий рўйхатга қўйилади. Бунинг учун нотариусдан уйни номингизга расмийлаштириб, ундан кейин кадастр идоралари орқали уйнинг кадастр ҳужжатини ҳам ўз номингизга ўтказишингиз керак. Шундан сўнг, вилоятдан доимий рўйхатдан чиқиб келасиз ва Тошкентдаги миграция бўлимларига (паспорт стол) мурожаат қиласиз;
Қўшимча изоҳ: ўтган сафар эълон қилган видео-суҳбатимизда аввал вилоятдан рўйхатдан чиқиб келиб, кейин Тошкентда нотариусдан олди-сотди шартномасини расмийлаштириш мумкинлиги айтилган эди. Бироқ бундай қилинса, нотариусда муаммо чиқиш мумкин экан, ҳеч қаерда рўйхатда турмайдиган шахсларга нотариус хизмат кўрсатишни рад этаркан (нима учунлигини ҳали тўлиқ тагига етмадим, лекин амалиётда шунақа дейишди). Ўшанчун таваккал қилиб, рўйхатдан чиқишга шошилманг, аввал Тошкентдаги уйни номингизга ўтказиб олинг;
Янги уйларни сотиб олганда давлатга қўшимча тўланадиган шартнома нархидан 5%лик бож ҳозирча ўз кучида турибди. Лекин буни бекор қилиш ҳақидаги қонун сенатда маъқулланган ва имзолаш учун Президентга киритилган. Ушбу қонун келаси ҳафтада имзоланиб, расмий эълон қилиниб қолса керак. Шу сабабли янги уй олаётганлар расмийлаштиришга бироз шошмай турсин, тез орада улар ҳам юқорида кўрсатилган оддий 223 минг сўмлик давлат божи тўлашга ўтишади;
Тошкентдаги давлат ташкилотларида 5 йил узлуксиз стажга эга ходимлар ҳам доимий рўйхатга қўйилади. Бу борада қуйидагиларни билишингиз керак:
- ҳозирча бу янги тартиб бошлангани йўқ. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан аниқ механизмлари белгиланиши керак. Қарор лойиҳаси тайёрланган, лекин унинг имзоланишини кутишга тўғри келади. Тахминан 1 ойларда чиқиб қолса керак;
- ушбу янги тартиб қуйидаги ташкилотлар ходимлари учун амал қилади:
1) давлат ҳокимияти органлари;
2) давлат бошқаруви органлари;
3) хўжалик бирлашмалари (катта эҳтимол билан давлат улуши борлари);
4) давлат ташкилотлари.
- нодавлат ташкилотлар ходимлари учун бу тартиб амал қилмайди (лекин нима учун унақа??? Бу масалага кейинроқ бафуржа қайтамиз);
- ушбу янги тартиб давлат ташкилотларидаги техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларига амал қилмайди (лекин нима учун унақа??? Бу масалага ҳам кейинроқ бафуржа қайтамиз);
- 5 йил узлуксиз стаж деганда, ҳозирда давлат ташкилотида ишлаётган ва охирги 5 йил давомида битта давлат ташкилотида ишлаган ёки оралиқ 1 ойлик узулишларсиз бир нечта давлат ташкилотларида фаолият олиб борган ходимлар тушунилади;
- доимий рўйхатга кириш учун иш жой (лар)идан маълумотнома, катта эҳтимол билан меҳнат дафтарчасидан нусха, рўйхатга қўйилаётган уй эгасининг розилиги ва уй ҳужжатлари талаб этилади. Ташкилот раҳбарининг тавсияномаси ёки бошқа шу каби қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди;
- 5 йил стажи борлар ўзлари билан бирга турмуш ўртоғи ҳамда ўз оиласи бўлмаган фарзандларини ҳам доимий рўйхатга қўя олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди