1 825
Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон президенти ва собиқ бош вазири ўртасидаги келишувни қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон Афғонистоннинг сиёсий етакчилари томонидан инклюзив ҳукумат ва Миллий ярашув бўйича Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирликнинг умид билдиришича, ушбу муҳим қарорлар қўшни Афғонистонда сиёсий музокараларга ҳамда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка йўл очади.
«Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳамда тинч ва фаровон Афғонистонни барпо этиш учун ҳар жиҳатдан ёрдам беришда давом этади», — дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳамда собиқ бош вазир Абдулла Абдулла 17 май куни ҳукумат бошқарувини бўлиб олиш ҳақидаги келишувни имзолади.
Келишувга кўра, Абдулла Абдулла яраштириш бўйича Олий миллий кенгашга раҳбарлик қилади. Унинг вакиллари кенгаш аъзолигига ва вазирлар маҳкамаси таркибига киритилади.
Афғонистоннинг сайланган президенти Ашраф Ғани 9 март куни қасамёд қилган ва фаолиятга киришган. Сайловларда мағлуб бўлганини тан олмаган Абдулла Абдулла ҳам шу куннинг ўзида параллел равишда президент сифатида инаугурация маросимини ўтказган. Икки кун ўтгач, Ашраф Ғани томонидан мамлакат ҳукуматидаги бош вазир лавозими бекор қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди