20:59 / 18.05.2020
3 244

Хорижда коронавирусдан вафот этган фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш тартиби маълум қилинди

Хорижда коронавирусдан вафот этган фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш тартиби маълум қилинди
Чет элда коронавирус туфайли вафот этган Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш ва дафн этиш учун ҳудудий Санитария-эпидемиология осойишталик марказларига мурожаат этиш зарур ҳисобланади.
Бугун, 18 май куни АОКАда ўтказилган онлайн брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари жасадини Ўзбекистонга олиб келиш ва дафн этиш тартиби ҳақида маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган шахсларни дафн этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигининг алоҳида кўрсатма хати мавжуд.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ:

- Covid-19 касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар жасадини тегишли патанатомия бўлимига ёки Республика суд-тиббий экспертиза илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларига қарашли жасад ташийдиган махсус транспорт воситасида эпидемияга қарши барча чора-тадбирларга риоя қилган ҳолда ташилиши;
- патанатомия бўлими суд-тиббий экспертиза илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, шунингдек чет давлатлардан ҳаво йўллари ва автомобил йўли орқали Covid-19 касаллиги билан рўйхатга олинган ёки гумон қилиниб, вафот этган беморлар тобути уйга олиб борилмасдан, тўғридан тўғри қабристонга олиб борилиб, дафн этилиши;
- майитни кутиб олиш ва қабристонга етказиш тадбирлари алоҳида ажратилган махсус автотранспорт воситаси ёрдамида амалга оширилиши зарур.

Шунингдек, мазкур кўрсатма хатида майитни яқинлари ва қариндош-уруғларига бериб юбориш қатъиян ман этилиши ва шахси аниқланмаган, қариндошлари томонидан олиб кетилиши рад этилган жасадларни алоҳида ажратилган қабристонга барча қоидаларга риоя этган ҳолда дафн этилиши кўрсатиб ўтилган.

«Кўрсатма хатида Covid-19 касаллигидан вафот этган беморлар жасадини, хавфсизликни таъминлаган ҳолда, дафн этишга тайёргарлик кўриш ва дафн маросимида маросим иштирокчилари ўртасида касаллик тарқалиб кетиши олдини олиш тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик марказларининг малакали эпидемиологлари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Демак, чет элда коронавирус туфайли вафот этган Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш ва дафн этиш учун ҳудудий Санитария-эпидемиология осойишталик марказларига мурожаат этиш зарур», дея қайд этди Нурмат Отабеков.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хорижда коронавирусдан вафот этган фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш тартиби маълум қилинди