
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 30 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 19 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2855 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 24 нафари хориждан келиб, карантинга олинган шахслар орасидан қайд этилди (уларнинг 19 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 5 нафари 15 май куни Қозоғистондан келган).
Бугун жами 64та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 24 бемор соғайди.
Шу вақтгача Ўзбекистонда жами 2338 киши коронавирусдан соғайган, мамлакатнинг 9 ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 504 нафар бемор даволанмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар