13:03 / 20.05.2020
1 679

Афониннинг собиқ жамоадоши Шомуродовга рақобатчи бўлиши мумкин

Афониннинг собиқ жамоадоши Шомуродовга рақобатчи бўлиши мумкин
“Ростов” клуби “Оренбург” форварди Жорже Деспотовични ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Сергей Егоров хабар бермоқда.

Бундан аввалроқ Жоржега ЦСКА клуби ҳам қизиқиш билдираётган эди. Аммо, москваликлар ҳам, ростовликлар ҳам у талаб қилаётган йиллик 1,2 млн евро маош тўламоқчи эмас. Улар кўпи билан 700 минг евро таклиф қилиши мумкин.

28 ёшли футболчи “Оренбург” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум РПЛда жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 8 та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, "Оренбург" сафида Вадим Афонин тўп сурган бўлса, ҳозирда "Ростов" шарафини бошқа бир ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳимоя қилиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Афониннинг собиқ жамоадоши Шомуродовга рақобатчи бўлиши мумкин