13:52 / 20.05.2020
2 032

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 11 кишига кўпайиб, 2349 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 11 кишига кўпайиб, 2349 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг яна 11 нафари тузалиб, жами соғайганлар сони 2349 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Қорақалпоғистон Республикасида 6 киши, Наманганда вилоятида эса 5 киши соғайиб, реабилитацияга кузатилган.

Қорақалпоғистонда тузалиб чиққанларнинг барчаси Россиядан келган ва карантинга олинган эркаклардир. Уларда касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Соғайганларнинг 3 нафари Бухоро вилоятидан, 2 нафари Хоразм вилоятидан, 1 нафари эса Навоий вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 21 ёш.

Қорақалпоғистон Республикасида шу пайтга қадар 112 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 118 нафарга етди.

Наманган вилоятида тузалиб чиққанларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 1 нафари эркак, 4 нафари аёл. Соғайганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (4 нафари Наманган туманидан, 1 нафари эса Наманган шаҳридан). Улар орасида ёши каттаси 66, энг кичиги 14 ёш.

Вилоятда шу пайтга қадар 214 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 219 нафарга етди.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 2338 нафарга етгани хабар берилганди. Эндиликда улар сони 2349 нафарни ташкил қилмоқда. Касалланганларнинг умумий сони эса 20 май соат 10:00 да 25 кишига кўпайиб, 2880 нафарга етди.

Мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 11 кишига кўпайиб, 2349 нафарга етди