16:28 / 20.05.2020
2 225

Тошкентда 2019 йилда туғилган қизалоқ коронавирусдан тузалди

Тошкентда 2019 йилда туғилган қизалоқ коронавирусдан тузалди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганнинг 7 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Уларнинг 6 нафари чет элдан (4 нафари Тожикистондан, 1 нафари БААдан, 1 нафари эса Россиядан) келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 8 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафардан Тошкент шаҳри, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 44 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган қизалоқдир.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар тузалганларнинг барчаси эркак (38 ёш, 40 ёш ва 47 ёш). Улардан 2 нафари Фарғона вилоятидан бўлиб, Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. 1 нафари эса Тожикистон фуқароси бўлиб, узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади. Ҳозирда уларнинг барчаси касалликдан фориғ бўлди.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 796 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 813 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2366 нафарни ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда 2019 йилда туғилган қизалоқ коронавирусдан тузалди