Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувида суд қарорига асосан қарздор И.Кушбақов ҳисобидан Н.Кушбақова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Ижро харакатлари давомида И.Кушбақов алимент суммасини тўлашдан бош тортиб, яшаш манзилидан чиқиб кетганлиги аниқланган ва 14.02.2020 йилда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 14.05.2020 йилда И.Кушбақов ушланиб Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 474-моддаси юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб жавобгарликка тортиш мақсадида Зафаробод туман маъмурий судига олиб келинди. Шундан сўнг, суд мажлиси давомида қарздордан вужудга келган 8 млн. 190 минг сўм алимент қарздорлик ундирувчига топширилди ва маъмурий иш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 271-моддаси 10-бандига асосан иш юритишдан тугатилди ҳамда қарздор суд залидан озодликка чиқарилди.
Бундан ташқари, бўлим иш юритувига 15.05.2020 йилда келиб тушган жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ижро ҳужжатига асосан Ж.Рузиев ҳисобидан давлат фойдасига 11 млн. 150 минг сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»