19:01 / 28.05.2020
2 346

МИБ: Қўрғонтепада карантин даврида 112 та оила яраштирилди

МИБ: Қўрғонтепада карантин даврида 112 та оила яраштирилди
Мажбурий ижро бюроси ходимлари нафақат алимент қарздорликларини ундириш, балки ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқда. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати "Даракчи"га хабар берди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 23.02.2018 йилдаги қарздор Мелихўжаев Худойбердидан ундирувчи Акрамова Одина фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Қўрғонтепа туман бўлим бошлиғи Ш.Умаралиев томонидан олиб борилган тушунтиришлар натижасида оилавий келишмовчиликка чек қуйилган.

Ураимов Х. ва Орзиева Г.нинг оиласи ҳам ажрашиши арафасида эди. Уларнинг бир нафар фарзанди учун алимент тўлаш белгиланганди. Аммо тушунтиришлар натижасида бу оила қайта тикланди. Эндигина 24 ёшни қарши олган ушбу жуфтликка келгусида тинч-тотувликда биргаликда узоқ умр кечиришларига тилак билдирилди.

Карантин даврида Қўрғонтепа туманида Бюро ходимларининг жонбозлиги билан 112 та ажарашаётган оилани яраштирилишига эришилди. Оилалар ярашганлиги муносабати билан ундирувчиларнинг аризасига асосан алимент унидириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ишлари якунланди.

Хабарда таъкидланганидек жамиятимизнинг асоси бўлган оилалар ҳеч қачон ажралмасин. Зеро, ҳеч бир фарзанд отасига бегона бўлиб, ундан алимент тўловларини олмасин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » МИБ: Қўрғонтепада карантин даврида 112 та оила яраштирилди