00:19 / 29.05.2020
3 319

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3444тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3444тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 7 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 28 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3444 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 26 майида Қозоғистондан Тошкент вилоятидаги чегара пости орқали кириб келган 4 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 75та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 26 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2694 нафарга етди.

Ҳозирда шифохоналарда жами 736 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 5 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3444тага етди