02:14 / 30.05.2020
3 303

Мажбурий ижро бюроси фаолиятига 3 йил тўлди

Мажбурий ижро бюроси фаолиятига 3 йил тўлди
Яхши биламизки, мамлакатимизда суд ва бошқа органлар қарорларини ижросини таъминлаш ҳамда энергия ресурслари соҳасидаги тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш мақсадида, бундан 3 йил муқадам Муҳтарам Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан Мажбурий ижро бюроси фаолиятига асос бўлган Фармон қабул қилинди.

Эътиборли жиҳати, Мажбурий ижро бюроси ташкил этиши биланоқ, фаолиятимиз жонажон ва бағрикенг халқимиз, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари эътиборида бўлди.

Оз фурсат ичида орттирилган бой тажриба, амалиёт, масъулият ва садоқат айтишим мумкинки, юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши ҳамда ишонч билан ёндашимизда муҳим омил бўлиб келмоқда.

Шу сабаб - қисқа вақт ичида суд ва бошқа органлар қарорлари ижросини таъминлаш, энергия ресурслари бўйича қарздорликни камайтириш бўйича ижобий кўрсаткичларга эришилди.

Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар энергия ресурслари, сув истеъмоли ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида 90,4 трлн. сўм ундирилди.

Ҳудди шундай, суд ва бошқа органлар қарорларини сўзсиз ижросини таъминлаш борасида 45,7 трлн. сўмлик 7,7 млн. та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланди.

Бюро органлари ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлмоқда, энергия ресурслари ва бошқа соҳаларда қонунбузилиши билан боғлиқ 1,2 трлн. сўмлик зарар аниқланиб, 1044 та жиноят иши қўзғатилган.

Оилалар бутлигини тиклаш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфааталрини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 14 мингдан зиёд оилаларни яраштирилди.

Айтишимиз керакки, ҳозирга қадар 12 мингга яқин эҳтиёжманд фуқароларга жами 2,5 млрд. сўмдан ортиқ коммунал хизмат учун қарздорликларини бартараф этиш ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатиш билан боғлиқ саҳоват тадбирлари ташкил этилди.

Мажбурий ижро бюроси - шиддат билан ўтаётган даврда жонажон ҳамда бағрикенг, матонатли халқимизга - тўлов интизомини мустаҳкамлаш орқали энг аввало, ижтимоий ҳимояси ҳамда барқарор иқтисодиёт ва ички инфратузилмани кўтаришга ўз ҳиссасимизни қўшишимизни мақсад қилишган.

Бугун, 29-май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил топганига 3 йил тўлиши муносабати билан соҳа ходимларини самимий қутлаймиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мажбурий ижро бюроси фаолиятига 3 йил тўлди