22:08 / 01.06.2020
3 053

Жанжалда уч хонадонда ёнғин чиққан. Бош вазир бу уйлар қисқа муддатда тиклаб берилишини айтди

Жанжалда уч хонадонда ёнғин чиққан. Бош вазир бу уйлар қисқа муддатда тиклаб берилишини айтди
Бугун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашгани ҳақида хабар бергандик.

Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, икки мамлакат вакиллари воқеа содир бӯлган жойга ҳам ташриф буюришган.

Жанжал натижасида Ӯзбекистон Республикаси ҳудудидаги учта хонадонда ёнғин келиб чиққан.

– Зарар кӯрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз – деди Абдулла Арипов. – Чашма булоғи бу мӯъжиза, инсонларга Яратган Эгам томонидан берилган неъмат. Шунинг учун, бу муқаддас чашмадан ҳам бизнинг фуқаролар, ҳам қӯшни республика фуқаролари бирдек фойдаланишади.

Келишувга биноан, чашма булоғининг атрофи панжара билан иҳоталаниб, унинг ҳудудида замонавий дам олиш маскани барпо этиладиган бӯлди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жанжалда уч хонадонда ёнғин чиққан. Бош вазир бу уйлар қисқа муддатда тиклаб берилишини айтди