2 840
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги АҚШга нима учун чартер рейс қўйилмаётганига изоҳ берди
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов 10 июнь куни АОКА штабида бўлиб ўтган брифинг вақтида нима сабабдан АҚШга чартер рейслар қўйилмаётганига изоҳ берди.
Брифинг вақтида ҳозирда чартер рейслар амалга оширилаётгани, лекин нимагадир АҚШга чартер рейс қўйилмагани ва чартер рейс қўйилиши тартиби тўғрисида батафсил маълумот бериш сўралган.
«Чартер рейслар фақатгина Республика махсус комиссияси қарори билан йўлга қўйилади. Қачон чартер қўйиш масаласи Ўзбекистондаги стационар карантин ўринларининг сони ва бошқа омилларни кўриб чиққан ҳолатда белгиланади», – дея ушбу саволга жавоб қайтарган Ашурматов.
Шунингдек, чартер рейслар тўғрисидаги маълумотлар Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқлангач, Транспорт вазирлиги расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилиши, турли-туман информацион сайтлар томонидан эълон қилинаётган норасмий маълумотларга ишонмаслик сўралган.
Аввалроқ Ўзбекистон хориждаги фуқароларни олиб келиш учун 22 июнга қадар яна 20 та чартер рейс амалга оширилиши тўғрисида хабар берилганди.
Маълумотларга кўра, охирги бир ойда 32 та чартер рейс орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган. Уларнинг кўпчилигида касаллик аниқланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди