17:13 / 11.06.2020
2 881

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4700 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4700 нафардан ошди
Ўзбекистонда 11 июнь куни соат 16:30 ҳолатига кўра, яна 22 кишида коронавирус аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 4717 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

- 10 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 4 нафари Тошкент шаҳрида (3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган);
- 8 нафари (Сирдарёда — 3 нафар, Тошкент вилоятида — 3 нафар, Қорақалпоғистонда — 2 нафар) Россиядан чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчиларида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 72 кишига кўпайиб, 4695 нафарга етди.

Ўзбекистонда кун давомида ҳозиргача 79 нафар бемор касалликдан тузалиб, коронавирус инфекциясидан соғайган фуқаролар сони 3611 нафарга етди.

Ҳозирда Ўзбекистонда 1087 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.

Бундан аввал Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 3532 нафарга етгани хабар берилган эди. Эндиликда улар сони 3611 нафарга етди.

Касалланганларнинг умумий сони эса 11 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра 4717 нафарни ташкил этмоқда. Вирус асоратларидан 19 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4700 нафардан ошди