18:15 / 11.06.2020
2 427

Жиззахда автомашинани фоизсиз сотиш шарти билан 3 млрд сўмдан кўп пулни ўзлаштирган фирма фаолияти фош қилинди

Жиззахда автомашинани фоизсиз сотиш шарти билан 3 млрд сўмдан кўп пулни ўзлаштирган фирма фаолияти фош қилинди
Жиззахда 2019 йил май—сентябрь ойлари давомида автотранспорт воситаларини 2 ва 5 йил муддатга фоизсиз тўлаш шарти билан фуқароларни алдаб катта миқдордаги пулларни ўзлаштирган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилган.

Хабарда қайд этилишича, 2019 йил май ойидан сентябрь ойига қадар Э.И. ва бошқалар билан бирга уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб Жиззах шаҳрида жойлашган «А.С.А.» МЧЖни таъсис қилиб, фуқароларнинг мулкини эгаллаш мақсадида автотранспорт воситаларини фоизсиз 2 ва 5 йил муддатга пулини бўлиб тўлаш шарти билан олиб беришни ваъда қилган.

МЧЖда ташкил қилинган тарифларга кўра автомобилларни сотиш ойига 2 миллион 625 мингдан 9 миллион 100 минг сўмгача нархларда белгиланган. Фирма ОАВ ва интернет тармоғи орқали янги жалб қилинган Андижон, Фарғона ва Наманган филиалларида мижозлар билан шартнома тузган. Шу тариқа 446 нафар мижоздан 3 миллиард 125 миллион 604 минг 413 сўм қабул қилинган ва 1 миллиард 626 миллион 55 минг сўм пулларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилиниб, қолган 1 миллиард 499 минг 549 минг 413 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари якунига кўра, Э.И.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188 (1)-моддаси 3-қисми «а, в» банди (Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти), 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик) ва 189-моддаси 1-қисми билан, Э.Қ. ва Д.Х.ларга Жиноят кодексининг 188(1)-моддаси 3-қисми «а, в» банди, 189-моддаси 1-қисми (Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан айблов эълон қилиниб, Э.И.га нисбатан қамоққа олиш, Э.Қ. ва Д.Х.ларга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Тергов давомида жабрланувчиларга етказилган 3 миллиард 125 миллион 604 минг 413 сўм моддий зарарнинг 1 миллиард 110 миллион сўми ундирилган. Жиноят иши тегишли тартибда суд муҳокамасига юборилган», — дейилади департамент хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жиззахда автомашинани фоизсиз сотиш шарти билан 3 млрд сўмдан кўп пулни ўзлаштирган фирма фаолияти фош қилинди