Тошкент вилоятида 2020 йил 08 июнь куни кечки вақтларда фуқаро 30 ёшли Ш.К., танишлари 27 ёшли Ш.Р. ва 26 ёшли Б.А., лар билан бир гуруҳ бўлиб жиноят содир этди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, улар Қибрай тумани Ёшлик кўчасида ўзларига олдиндан таниш бўлган 27 ёшли Д.Б., билан ўрталарида юзага келган оғзаки келишмовчилик натижасида жанжаллашади. Жанжал вақтида улар Д.Б.,ни бош-юз соҳаси ва танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказишган.
Натижада Д.Б., оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.
Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ш.К., Ш.Р. ва Б.А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу фуқаролар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди