Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳим Ҳакимов 2020-2021 ўқув йили учун юридик таълим бакалавриатига ўқишга киришда чет тилларини билиш бўйича қайси даражадаги сертификат талаб этилишини маълум қилди.
Унга кўра, чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражаси қуйидагича бўлиши керак:
- CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;
- IELTS сертификати бўйича – 5,5 (ёзиш кўникмаси бўйича 5,5 балл) ва ундан юқори;
- TOEFL сертификати бўйича – 72 балл;
- бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.
Миллий матбуот марказида Раҳим Ҳакимов иштирокида ўтказилган анжуманда Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига кириш имтиҳонларидаги фанлар ва максимал балл кўрсаткичлари ҳақида маълумот берилди.
“Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига кириш имтиҳонлари иккита фандан тест синовлари шаклида ўтказилади. Бунда тарих фанидан 30та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 баллдан берилади. Фан доирасида жами 96 балл тўплаш мумкин. Чет тили фанидан 30та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 баллдан берилади. Фан доирасида жами тўплаш мумкин бўлган кўрсаткич 93 баллни ташкил этади. [b]Иккала фандан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллга тенг.
Тест синовлари 25 июль-20 август кунлари давомида кўп сиғимли павильонларда бўлиб ўтади. Абитуриентлар ўзи истаган ҳудудда тест синовларини топшириши мумкин», дея Раҳим Ҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Матбуот анжуманида маълум қилинишича, 2019/2020 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига кириш имтиҳонларида ўтиш кўрсаткичи ўзбек гуруҳлари учун 159,6 балл, рус гуруҳлари учун 142,5 баллни ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди