Япониянинг Ёкогама шаҳар университети интенсив клиникаси даволаш бўлими раҳбари Такаги Шюнсуке Ўзбекистонда Соvid-19га қарши курашиш бўйича қабул қилинаётган чораларни самарали, деб эътироф этди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
—Айни пайтда Япония янги коронавирус юқтириш хавфини келтириб чиқарадиган муҳит бартараф қилишга ҳаракат қилмоқда,— деди у. —Жумладан, шифохоналарда коронавирус инфекциясига чалинган оғир аҳволдаги беморлар учун жойлар сонини кўпайтириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Мамлакатда интенсив реанимация ва терапия учун жойлар сони ҳар 100 минг кишига 5 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич АҚШ ва Европа мамлакатларига нисбатан анча паст.
Ўзбекистонда ҳам Соvid-19га қарши самарали,тезкор ва аниқ чоралар кўрилаётганидан хабардормиз. Аммо узоқ муддатли карантин тадбирларини давом эттиришни қийин вазифа, деб ўйлайман. Шунинг учун вирусга чалинганларни қабул қиладиган ва уларга малакали ёрдам кўрсатадиган тиббий марказлар фаолиятини кучайтириш керак.
Коронавирус тарқалиши натижасида юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, биз жамият, таълим ва тиббиётнинг янги тизимини яратишимиз даркор. Хусусан, Японияда тиббий конференциялар ва масофавий тиббий консультацияларни жорий этиш каби тиббий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Япония интенсив тиббий терапия жамияти, Япония шошилинч тиббий ёрдам ассоциацияси, Япония нафас олиш тиббиёти жамияти билан биргаликда коронавируснинг оғир симптоми билан касалланганлар учун Соvid-19 ишонч телефони— «ECMOnet» маркази ташкил қилди.
Бугунги кунда марказ коронавирус инфекциясига чалинганларни қутқаришда юқори самарадорликни намойиш этмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”