
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотларига таяниб, Юксалиш ҳаракатининг маълум қилишича, 2020 йилнинг дастлабки 5 ойида 17 271 та жиноят қайд этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 100 тага (41,9 фоизга) кўп демакдир.
Шу жумладан, безорилик ҳолатлари сони 2,5 баробарга (2019 йилда 153 та, 2020 йилда 385 та), фирибгарлик (2019 йилда 1 324 та, 2020 йилда 2 712 та), порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар 2 баробарга ошган. Босқинчилик ва ўғирлик жиноятлари ҳам кўпайган.

Ҳудудлар кесимида жиноятларнинг ошиши Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларига тўғри келади. Масалан, жорий йилнинг ўтган 5 ойида Фарғона вилоятида 2 575 та жиноят қайд этилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўп демакдир. Ушбу ҳудудда ҳисобот даврида ўғирлик ва талончилик 2,5 баробарга ошган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар