Учта ҳудудида 73 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Учта ҳудудида 73 нафар бемор коронавирусдан тузалди
Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 28 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Хоразм вилоятида 43 нафар, жами 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3262 нафар бемор соғайди.

Қорақалпоғистон Республикасида эса «COVID-19»дан тузалганларнинг сони 143 нафарга етди.

Бугунги кунда Хоразм вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 301 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5569 нафарни ташкил этмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар