17:24 / 08.07.2020
2 503

Ўзбекистонда талабалар турар жойлари карантинда сақлаш жойларига айлантирилади

Ўзбекистонда талабалар турар жойлари карантинда сақлаш жойларига айлантирилади
Олий таълим вазирлигига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган карантинда сақлаш инфратузилмасига эга ОТМ ва коллежлар рўйхатини тузиб чиқиш вазифаси топширилган.

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда ОТМ ва касб-ҳунар коллежлари талабалар турар жойларини карантинда сақлаш жойларига мослаштириш чоралари кўрилади.

Ушбу тадбирлар билан боғлиқ харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусдан уй шароитида даволанаётганларга тиббий ёрдам бериш учун мобил гуруҳлар ташкил этилиши хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин тартиби кескин кучайтирилмоқда. Жумладан, тўйлар тақиқланмоқда, болалар боғчалари ёпилмоқда, вилоятлараро автотранспорт қатнови тўхтатилмоқда, автомобилдан фойдаланиш яна чекланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда талабалар турар жойлари карантинда сақлаш жойларига айлантирилади