2 588
Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқароларининг ватанга киритилиши чекланган тартибда амалга оширилмоқда
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Жибек жоли» – «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пункти яқинида 3000дан ортиқ Ўзбекистон фуқароcи тўпланиши кузатилмоқда, деб маълум қилди Ташқи ишлар вазирлиги.
Хабар қилинишича, Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб туришибди.
«Ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган, диаспора вакиллари билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинмоқда, вазият умумий назоратга олинган», – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, 1-8 июль оралиғида 2700дан ошиқ ватандош – асосан касаллар, қариялар, ҳомиладорлар ва ёш болали аёллар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтган.
«Техник сабабларга кўра, сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилди.
«Жибек жоли» ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади», – дея қайд этилган Ташқи ишлар вазирлиги оператив штаби ахборотида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади