06:28 / 14.07.2020
2 912

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи 600га яқинлашди

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи 600га яқинлашди
Кеча Ўзбекистонда жами 594та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва навбатдаги антирекорд ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 231 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 13 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13591 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 231 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 146 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 85 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

13 июль куни Ўзбекистонда 594та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди. Шундан 272 нафари карантин муассасаларида, 322 нафари аҳоли орасида аниқланган.

Кеча жами 6 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятидаги карантин маркази, Наманган, Бухоро ва Навоий вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилган.

КЕча Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 302та ҳолат қайд этилди ва бу коронавирус пандемияси давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Бунгача аҳоли орасидаги энг кўп касалланиш ҳолати бир кун олдин кузатилган ва аҳоли орасидаги 265 кишида касаллик аниқланганди. Тошкент шаҳрида кун давомида жами 448та ҳолатда (карантинга олинганлар билан қўшиб ҳисоблаганда) коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 168 ҳолат аниқланди.
Наманган вилоятида аҳоли орасида 4, карантиндагилар орасида 21, Фарғона вилоятида аҳоли орасида 7, карантиндагилар орасида 2, Навоий вилоятида аҳоли орасида 9, Бухоро вилоятида карантиндагилар орасида 20 ҳолат қайд этилган.

Ўлим (+3)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13 июль куни пойтахтлик икки аёл ва бир эркакнинг Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги янги қурилган юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар қилди. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 63тага етди.

Тузалганлар (+178)
КЕча Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 164 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, жами 178 нафар бемор тузалди. Шу вақтгача қайд этилган 13591 бемордан 8030 нафари соғайиб чиққан (59 фоиз).
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5498 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 51 555 нафар, стационар карантинда эса 23 860 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи 600га яқинлашди