Ўзбекистонда 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 289 кишига кўпайиб, мамлакатда касалликка чалинганлар умумий сони 15 896 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланганларнинг
- 38 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
- 52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 98 нафари Тошкент шаҳрида;
- 40 нафари Андижон вилоятида;
- 20 нафари Самарқанд вилоятида;
- 19 нафари Жиззах вилоятида;
- 9 нафари Қорақалпоғистонда;
- 9 нафари Наманган вилоятида;
- 4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (57 фоиз) соғайган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 80 нафар бемор COVID-19 қурбонига айланган.
Ҳозирда мамлакатда 6813 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди