11:18 / 18.07.2020
780

Қабул–2020: Тест синовларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1,2 миллионга яқинлашди

Қабул–2020: Тест синовларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1,2 миллионга яқинлашди
2020 йил 17 июль ҳолатига республика бўйича жами 1 миллион 193 минг 169 нафар (жорий йилги битирувчилар — 482 011 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Шундан, таълим шакли бўйича:
кундузги — 673 450 нафар;
сиртқи — 493 296 нафар;
кечки — 26 423 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:
1. Тошкент шаҳри — 322 253 нафар;
2. Самарқанд вилояти — 113 237 нафар;
3. Фарғона вилояти — 93 698 нафар;
4. Aндижон вилояти — 89 762 нафар;
5. Қашқадарё вилояти — 78 851 нафар;
6. Сурхондарё вилояти — 73 648 нафар;
7. Қорақалпоғистон Республикаси — 66 295 нафар;
8. Наманган вилояти — 58 947 нафар;
9. Тошкент вилояти — 62 891 нафар;
10. Жиззах вилояти — 57 473 нафар;
11. Бухоро вилояти — 52 021 нафар;
12. Хоразм вилояти — 47 149 нафар;
13. Навоий вилояти — 37 550 нафар;
14. Сирдарё вилояти — 34 098 нафар.

Тиллар кесимида:
ўзбек тилида — 1 046 442 нафар (87,8 фоиз)
рус тилида — 109 554 нафар (9,2 фоиз)
қорақалпоқ тилида — 34 629 нафар (2,8 фоиз)
бошқа тилларда — 2 544 (0,2 фоиз).

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:
· Самарқанд давлат университети — 61 587 нафар
· Aндижон давлат университети — 49 008 нафар;
· Қарши давлат университети — 46 957 нафар;
· Наманган давлат университети — 42 916 нафар;
· Тошкент давлат педагогика университети — 42 426 нафар.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)