1 922
Президент: Ўзбекистонда ҳозир коронавирусга қарши курашдан муҳимроқ харажатлар бўлиши мумкин эмас
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселекторда бугунги кунда республика ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ҳар қандай харажат устувор равишда пандемияга қарши кураш тадбирларига қаратилиши шартлиги, бундан муҳим харажатлар бўлиши мумкин эмаслигини қайд этди.
Шаҳар ва туман ҳокимлари 24 соат давомида ҳар бир касалхонадаги вазиятни жиловлаб туришга масъул ҳисобланади ҳамда улар узлуксиз ва муаммосиз ишлашига шароит яратиб беришига жавобгар деб белгиланган.
Шунингдек, янги харид қилинаётган тез тиббий ёрдам автомобиллари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг турли соҳаларидан, биринчи навбатда, фаолияти тўхтатилиши оқибатида даромадсиз қолган йўловчи ташувчи жамоат транспорти уюшмаларининг малакали ҳайдовчилари жалб этилиши юзасидан вазифалар қўйилган.
Барча сектор раҳбарлари иш кунини эрталабдан ўз ҳудудларида касалхоналардаги аҳволни ўрганиш билан бошлаши қатъиян белгиланган.
«Ҳар бир раҳбар бугунги кунда фуқароларимизнинг соғлигини сақлаб қолишдан муҳим вазифаси йўқлигини англаши шарт», деди президент Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда коронавирусга қарши курашга жалб қилинган клиникаларнинг тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинган. Бундан ташқари, бугундан коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банки кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади.
Йиғилишда дори воситалари захираси учун дастлабки 10 миллиард сўм пул ажратилиши режалаштирилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари тегишлича 20 миллиард ва 10 миллиард сўм маблағларни «Дори-дармон» акционерлик компаниясига айланма маблағ сифатида ажратиши белгиланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди