23:57 / 30.07.2020
1 376

Коронавирус: Бир кунда 700га яқин янги ҳолат қайд этилди

Коронавирус: Бир кунда 700га яқин янги ҳолат қайд этилди
Ўзбекистонда 30 июль куни 686 кишига касалланиш ташхиси қўйилди ва жами ҳолатлар сони 23 минг 271тага етди.
«Шу йилнинг 30 июль куни мамлакатимизда 686 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 58 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 628 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун республиканинг 11 ҳудудида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Бу қаторасига тўртинчи кун кунлик ҳолатлар сони 700га яқин бўлишидир.

Янги ҳолатлар (+686)
Карантин:
Тошкент шаҳридаги карантин марказида 58 ҳолат (барчаси хориждан келганлар орасида);

Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:
Тошкент шаҳрида 284 ҳолат;
Тошкент вилоятида 162 ҳолат;
Самарқанд вилоятида 43 ҳолат;
Бухоро вилоятида 40 ҳолат;
Андижон вилоятида 23 ҳолат;
Сирдарё вилоятида 20 ҳолат;
Сурхондарё вилоятида 15 ҳолат;
Навоий вилоятида 11 ҳолат;
Наманган вилоятида 11 ҳолат;
Қашқадарё вилоятида 10 ҳолат;
Қорақалпоғистон 9 ҳолат.

Тузалганлар (+743)
30 июль куни республиканинг 10 ҳудудида жами 743 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 13680 нафарга етди.

Тошкент шаҳрида 441 нафар;
Тошкент вилоятида 152 нафар;
Сирдарё вилоятида 48 нафар;
Андижон вилоятида 33 нафар;
Сурхондарё вилоятида 16 нафар;
Қашқадарё вилоятида 15 нафар;
Фарғона вилоятида 13 нафар;
Наманган вилоятида 13 нафар;
Бухоро вилоятида 6 нафар;
Қорақалпоғистонда 6 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+5)
Бугун Бухорода бир, Тошкентда уч, Сирдарёда яна бир бемор касалликдан вафот этди ва Ўзбекистонда расмий статистикага кўра коронавирус қурбонлари сони 136тага етди.

Бухорода 11 июль куни тана ҳарорати кўтарилган ва 17 июль куни шифохонага ётқизилган 68 ёшли аёл вафот этди.
Тошкентда 9 июль куни коронавирус аниқланган ва 15 июль куни Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган 57 ёшли эркак бемор вафот этди.
Тошкентда 15 июль куни коронавирус аниқланган ва 22 июль куни Ибн Сино номли 1-сонли клиник шифохонасига ётқизилган 60 ёшли аёл вафот этди.
Тошкентда 15 июль куни коронавирус тасдиқланган ва 18 июль куни Ибн Сино номли 1-сонли клиник шифохонасига ётқизилган 60 ёшли эркак бемор вафот этди.
Сирдарёда 14 июль кун коронавирус аниқланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганган тошкентлик 59 ёшли эркак бемор вафот этди.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 455 нафар бемордан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 70 467 нафар, стационар карантинда эса 22 789 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)