23:39 / 31.07.2020
2 446

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
«Ўзгидромет» 1–2 август кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, 1 августда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кузатилиши мумкин, мамлакатнинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат 30-33 даража иссиқ атрофида бўлади.

2 августда республиканинг катта қисмида об-ҳавонинг яна кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда, фақат баъзи тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кейинги ҳафтада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аста кўтарилади ва яна 36-39 даражани ташкил қилади.
Кейинчалик август ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғирлар, асосан, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кузатилади.

Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ атрофида, айрим кунларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ойнинг сўнгги ўн кунлигида кундузги ҳарорат 28-33 даражагача пасайиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин