22:53 / 04.08.2020
2 661

Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда маҳалла идораларининг иштироки кескин кучайтирилади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда маҳалла идораларининг иштироки кескин кучайтирилади
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган навбатдаги видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини даврида касалликнинг олдини олиш, коронавирусга шубҳа бўлган фуқароларни шифохоналарга етказиш, карантин талабларини тушунтириш ва бу жараёнда жамоатчилик назоратини амалга оширишда жойларда маҳалла идораларининг иштирокини кескин кучайтириш кераклиги уқтирилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундай йўл танланишига ўзбек халқи турли хил масалаларда биринчи навбатда маҳаллага мурожаат қилишга ўргангани сабаб қилиб кўрсатилди.

- Республика бўйича 9 минг 150 та маҳаллада қарийб 40 минг одам бюджетдан ойлик олиб ишлайди. Уларнинг ойликларини ҳам жорий йилда қарийб 1,5 баробарга ошириб бердик. Шундай оғир шароитда нима учун улар четда туришлари керак? Ўз аҳолисининг аҳволидан яхши хабардор бўлган, қайси хонадонда қандай бемор борлигини, кимнинг яшаш шароити қандайлигини, ким ёрдамга, ким врачга муҳтожлигини улардан яхши биладиган бошқа одамнинг ўзи йўқ пастки тизимда, - дейди Шавкат Мирзиёев.

Бунинг учун ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари ҳар бир маҳаллада маҳалла раислари, профилактика инспектори ва бошқа ходимлар, маҳалла фаоллари ва нуронийлар, маҳаллаларга бириктирилган тиббиёт муассасалари ходимларини бирлаштириб, ўз ҳудудидаги аҳоли, айниқса, кексалар ҳолидан ҳар куни хабар олиш, коронавирусга шубҳа бўлган ва касалликка чалинганларни тез тиббий ёрдам хизмати ва шифокорлар билан боғлашни ташкил этишга бош-қош бўлишлари шартлиги тайинланди.

Шунингдек, улар ёрдамга муҳтож оилаларга озиқ-овқат, уйда даволанишга тавсия қилинган беморларга дори-дармон етказиб бериш ишларида фаол иштирок этишлари лозим.

- Бунга қўшимча равишда улар маҳалла ҳудудида аҳолининг зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслиги ва тўпланмаслиги, тиббий маска тақиб юриши ва ижтимоий масофани сақлаши, тўй ва тадбирларни вақтинча ўтказмаслиги каби мажбурий талабларни доимий тушунтириши ва жамоатчилик назоратини амалга оширишлари шарт ва зарур, - Шавкат Мирзиёев.

Ушбу йиғилиш давомида бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда вакцинани харид қилиш ва Ўзбекистон аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда маҳалла идораларининг иштироки кескин кучайтирилади