18:06 / 24.08.2020
3 071

Ўзбекистон МДҲ доирасида яна бир ҳужжатга қўшилди

Ўзбекистон МДҲ доирасида яна бир ҳужжатга қўшилди
Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисида 1992 йил 13 ноябрдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомадир.
Баённома 2016 йил 28 октябрда Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари йиғилишида имзоланган.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжатда Миграция соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ҳамдўстлик органларининг ваколатларини тақсимлаш назарда тутилади ҳамда МДҲ иштирокчи-давлатларининг миграция органлари раҳбарлари кенгаши ва Маслаҳат кенгаши ўртасида миграция соҳасидаги функцияларнинг такрорланиши истисно этилади. Бу МДҲ иштирокчи-давлатларининг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги келишув сиёсатининг янада самарали тарзда ишлаб чиқилишига имкон беради.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги унга кўмаклашади. ТИВ тегишли билдиришномани депозитарийга юборади. Баённома Ўзбекистон учун кучга кирганидан кейин Вазирлар Маҳкамаси унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назорат қилади.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилган ва қуйидагиларни амалга ошириш мақсадида фаолият юритади:

• маслаҳатлар бериш ва ўзаро манфаатларни ўз ичига олган муҳим муаммолар юзасидан фикр алмашиш орқали келишув сиёсатини ишлаб чиқиш;
• МДҲ иштирокчи-давлатларининг қонун ҳужжатларини уйғунлаштириш ва меҳнат муносабатлари, миграция, бандлик, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазаси билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш;
• ушбу масалалар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда давлатлараро келишувлар лойиҳаларини тасдиқлаш.

Ҳужжат 12.08.2020 йилдан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон МДҲ доирасида яна бир ҳужжатга қўшилди