date
views 3 432

Кеча коронавирусга чалинганлар, соғайганлар, вафот этганлар

Кеча коронавирусга чалинганлар, соғайганлар, вафот этганлар
Шу йилнинг 28 август куни мамлакатимизда 376 ҳолатда касаллик қайд этилган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида жами 747 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 823 нафар бемордан 37 947 нафари соғайди. Таъкидлаш жоизки, шифокорларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли пандемия даврида биринчи марта юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 93 фоизгача кўтарилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2573 нафар бемордан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кеча коронавирусга чалинганлар, соғайганлар, вафот этганлар