Ёз фасли тугаб бормоқда. Умуман олганда бу йилги ёз унчалик иссиқ бўлмади. Ёз ойларидаги ўртача ҳарорат меъёрий қийматларга яқин бўлди.
Фақат баъзи кунлардагина кундузги ҳарорат 37-39 даражагача, мамлакат жануби ва шимолий туманларда айрим жойларда 40-42 даражага етди.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, июлда иссиқ давр сал узоқ давом этди. Кундузги ҳарорат 37-39 даража чўл зонасида 43 даражагача бўлган об-ҳаво фақат июлнинг ўртасида кузатилди.
Одатда ёз даврида республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик камдан-кам кузатилади. Бу йил ҳам деярли шундай бўлди. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида маҳаллий қисқа муддатли, момақалдироқли ёмғирлар кўпроқ ёғди.
Август ойининг охирига келиб эса Ўзбекистонда ёз фасли учун умуман хос бўлмаган жараёнлар кузатилди.
26 августда республика бўйича ҳарорат кескин пасайиб, момақалдироқли ёмғирлар ёғиб ўтди. Об-ҳавонинг бундай ўзгариши айниқса Ўзбекистоннинг марказий туманларида авж олди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кучли ва давомли бўлди. Тошкентда шу куни 1 мм ойлик нормада ёққан ёғинлар миқдори 17 мм.ни ташкил қилди.
Бу жуда камдан-кам кузатиладиган ҳодиса бўлса ҳам, бироқ метеорологик кузатувлар тарихида ягона эмас. 1954 йилда Тошкентда июлда 41 мм, 1969 йил июлида эса 39 мм ёмғир ёққан.
Сентябрь - кузнинг биринчи ойи. Ўзбекистонда сентябрда, айниқса унинг биринчи ярмида одатда об-ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлади. Қисқа муддатли ёмғирлар фақат айрим кунларда кўпроқ тоғли ва тоғолди ҳудудларда кузатилиши мумкин. Тунги ҳарорат 15-20 даража атрофида бўлади, кундузи 32-37 даражадан 25-30 даража иссиққача ўзгариб туради.
Бугун ва эртага Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди.
31 августда Волгабўйи ҳудудидан нисбатан нам ва салқин ҳаво оқими кириши натижасида об-ҳаво ўзгаради. Республика бўйича булутлиликнинг ортиши, об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 1-2 даражага пасаяди ва 28-33 даража атрофида бўлади, бу меъёрдан сал паст ҳароратдир.
Сентябрнинг илк кунлари об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида 30-31 август ва 1-2 сентябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди