
2020 йил 31 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41651 (+123) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида ҳамда 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 60 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 53 ёшли С.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 38819 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2515 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 250 нафари оғир, 137 нафари эса ўта оғир аҳволда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар