20:46 / 31.08.2020
1 801

«Кўп иллатларни унутишимиз керак» - Президент

«Кўп иллатларни унутишимиз керак» - Президент
Ўзбекистонда кўп ижро органлари раҳбарлари очиқлик сиёсатига тайёр эмаслигини кўрсатиб қўймоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Кўксарой қароргоҳида ўтган байрам маросимидан кейинги чиқишида айтиб ўтди.

«Бир нарсани билинглар. Жуда катта имкониятларимиз бор. Худога шукр, ниятларимиз пок, режаларимиз аниқ.
Бизга битта нарса керак, тинчлик-осойишталик керак. Бизга битта нарса керак, биринчи кундан айтганимдек, раҳбарларнинг оёғи узилмасдан, халқимизнинг қийинчиликларини тушуниб, бошлаган ишларимизни ҳалол-поклик билан давом эттирсак кам бўлмаймиз.

Буни барчамиз билишимиз керак. Барча соҳа вакиллари билиши керак.
Бир нарсага ишонинглар - йўлимиз тўғри. Бизнинг асосий мақсад-муддаомиз - халқимизни рози қилиш. Оғир вазифа.

Кўп иллатларни унутишимиз керак. Қандай қийин бўляпти. Ҳокимларимизга халқнинг ичига кир, халқнинг олдига бор, одамнинг дардини эшит, мана шу эшитган дардини, қўлингдан келмаса, яхши гап билан, қўлингдан келса, иш билан амалда кўрсат, деб жуда кўп ҳаракат қиляпмиз.

Лекин беш қўл баравар эмас. Жуда кўп-кўп ишларимиз тўсиқларга, жойлардаги ноинсофчиликларга дуч келмоқда. Ҳали кўп ижро органлари раҳбарлари бунақа очиқликка тайёр эмас. Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас деб айтганим бежиз эмас. Бу очиқ Ўзбекистон.

Буюклигимизни, танамизда қандай буюк қонлар борлигини биз фақат билимимиз билан, қиладиган ишларимиз билан кўрсатишимиз мумкин. Фарзандларимизни ўқитиб, уларни жаҳонга чиқара олсак, байроғимизни катта-катта жойларда ҳилпирата олсак, бундан ортиқ бахт, бундан бошқа орзу-ниятим йўқ
», деган президент.

Давлат раҳбари яна бир бор коронавирус мавзусига тўхталган.
«Илойим шу бало-қазодан жипсликда ўтиб олайлик. Кечаги видеоселекторда яна бир бор айтдим, ёнимизда юрибди бу вирус.
Мана, Миллий театримизнинг раҳбари вафот этди. Роса ҳаракат қилдик, минг афсус, асраб қололмадик. Шу воқеалардан кейин кўзимга ҳеч уйқу келмади.

Ўзимизга кўп нарса боғлиқ-да. Ўзимиз ҳам огоҳ бўлиб, эҳтиёт бўлиб, шифокорлар айтганини қилайлик. Бу жуда айёр душман. У билан курашиш осон эмас, ундан ўн баравар айёр бўлиш керак, ақлимизни ишлатиб. Ниқобни ечмаслик керак, масофани сақлашимиз керак, тўйларни бежирим қилиб ўтказишимиз керак. Қилса бўларканку ўттиз киши билан.

Мана шундай қийин вақтларни бошдан кечиряпмиз. Лекин йўлимиз тўғри, ниятимиз пок
», деган давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Кўп иллатларни унутишимиз керак» - Президент