Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори, катта сержант Салим Умаров 1 сентябр куни соат тахминан 19:00 да Миробод туманидаги Шаҳрисабз кўчасида навбатчилик қилаётган эди.
«Grand Mir» меҳмонхонасидан унча узоқ бўлмаган жойда у ҳужжатларни текшириш учун 25 ёшли Жаҳонгир Б. бошқарувидаги «Captiva» русумли автомашинани тўхтатиб, ҳужжатларни текширади. Катта сержант ҳужжатларни текшириб бўлиб, ҳайдовчига қайтариб беради ва транспорт воситасини айланиб ўтиб, йўл четига қараб юради...
Шу вақтда «Lacetti» русумли автомашинани ишончнома асосида бошқариб кетаётган 19 ёшли Темурбек М. бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган «Captiva» билан тўқнашади ва ҳаракатни давом эттириб, ЙПХ ходимини ҳам уриб кетади.
Ҳодиса натижасида 30 ёшли инспектор Салим Умаров тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Ҳозирда у реанимацияда.
Ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Тўпланган материаллар қонуний чора кўриш учун прокуратура органларига юборилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди