
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 05:00 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган 4Р 112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 10-километрида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Ж.М. «Матиз» русумли автомобилда бошқарув вақтида ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетади ва қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган И.О. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобиль билан тўқнашади.
Натижада «Матиз» русумли автомобиль хайдовчиси 22 ёшли Ж.М. ҳамда йўловчиси 23 ёшли С.Х. ва «Нексия» русумли автомобиль йўловчилари 45 ёшли И.М., 39 ёшли Р.Ғ.лар оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этишган.

«Нексия» русумли автомобиль хайдовчиси 33 ёшли И.О. ва йўловчилари 23 ёшли Ш.С., 22 ёшли Н.А.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганлар.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.М. бир йил давомида 9 маротаба, «Нексия» русумли автомобил ҳайдовчиси И.О. 1 маротаба қоидабузарлик содир этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар