15:41 / 04.09.2020
2 846

Ўзбекистонда шу йилдан ўқув жараёни бошланадиган ОТМ ташкил этилди

Ўзбекистонда шу йилдан ўқув жараёни бошланадиган ОТМ ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 536-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Ўзбек мақом санъати факультети” ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилди.

Институт Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига идоравий жиҳатдан бўйсунади.

Маданият соҳаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб мақом ижрочилиги ва бахшичилик санъати бўйича юқори малакали мутахассислар ва илмий- педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг илмий-ижодий фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш институтнинг асосий вазифаси этиб белгиланган.

Институтда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Институтда халқаро таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади.

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига қарорга 1-иловада келтирилган йўналишлар (мутахассисликлар) бўйича ўқишга қабул қилинган, шунингдек, ушбу йўналишлар (мутахассисликлар)да таҳсил олаётган талабалар ўқишларини Институтда давом эттирадилар.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда махсус сиртқи таълим ташкил этилади ҳамда унга маданият ва санъат таълими йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига (педагогика йўналишлари учун педагогик стажга) эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан берилган авсияномага эга, тест синовларидан (кириш имтиҳонлари ёки касбий суҳбатдан) муваффақиятли ўтган абитуриентлар қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда шу йилдан ўқув жараёни бошланадиган ОТМ ташкил этилди