17:47 / 04.09.2020
1 941

Apple бир кунда 180 млрд доллар капитализациясидан айрилди — бу тарихдаги рекорд қулаш

Apple бир кунда 180 млрд доллар капитализациясидан айрилди — бу тарихдаги рекорд қулаш
3 сентябрь савдолари натижаларига кўра, Apple акциялари 8 фоизга тушиб кетганидан сўнг, компания капитализацияси 180 миллиард долларга тушиб кетди. Бу ҳақда Barron’s нашри хабар берди.

Бу бир вақтнинг ўзида ҳар қандай компания тарихида кузатилган энг йирик қулаш ҳисобланади. Бундан олдинги рекорд 2008 йилда Volkswagen’да қайд этилганди, ўшанда компания капитализацияси 153 миллиард долларга тушиб кетган. АҚШда эса энг йирик пасайиш 2018 йили Facebook’да кузатилган — компания 119 миллиард доллардан айрилган.

Акциялар нархи тушиб кетганидан сўнг, Apple қиймати 2,067 триллион долларни ташкил этмоқда. Apple капитализацияси 19 августда биринчи бор икки триллион доллардан ошганди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Apple ва Microsoft капитализациялари 1,5 триллион долларлик маррани забт этганди, Apple компаниясининг акциялари NASDAQ биржасининг 31 июлдаги савдоларида 7,1 фоизга ошган ва битта акция нархи 412 долларга етганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Apple бир кунда 180 млрд доллар капитализациясидан айрилди — бу тарихдаги рекорд қулаш