
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда кун давомида ҳозирча 481 кишида коронавирус аниқлангани ва жами касалланиш ҳолатлари сони 46 минг 160тага етгани ҳақида хабар берди.
Янги ҳолатлар (+481)
2020 йил 11 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 481 ҳолат аниқланган.
Тошкент шаҳрида 264 ҳолат;
Тошкент вилоятида 70 ҳолат;
Наманган вилоятида 50 ҳолат;
Самарқанд вилоятида 47 ҳолат;
Андижон вилоятида 14 ҳолат;
Наманган вилоятида 12 ҳолат;
Қорақалпоғистонда 6 ҳолат;
Қашқадарё вилоятида 6 ҳолат;
Фарғона вилоятида 5 ҳолат;
Хоразм вилоятида 5 ҳолат;
Навоий вилоятида 2 ҳолат.
Тузалганлар (+302)
Бугун айни пайтга қадар республиканинг 7 ҳудудида 302 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 42 минг 857 нафарга етди.
Тошкент шаҳрида 183 нафар;
Тошкент вилоятида 93 нафар;
Наманган вилоятида 10 нафар;
Андижон вилоятида 6 нафар;
Қашқадарё вилоятида 5 нафар;
Навоий вилоятида 3 нафар;
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.
Ўлим ҳолатлари (+4)
Кун давомида ҳозирча яна 4та ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикага кўра ўлим ҳолатлари сони 377тага етди.
Қашқадарёлик 54 ёшли А.Ж. (эркак);
Тошкентлик 37 ёшли Ш.Г. (аёл);
Паркент туманида яшаган 62 ёшли Х.А. (эркак);
Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли З.Д. (аёл) вафот этди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 926 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар