АОКАда ДТМ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда қатнашган ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовга кўра, аппеляция ариза ёки шикоятларини бу йил онлайн тарзда қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Танловлар тўлиқ якунлангандан сўнг ариза бериш имкониятлари яратилади.
Октябрь ойининг бошларида аппеляция шикоятларини қабул қилиш йўлга қўйилади.
Барча материаллар ДТМда йиғилганлиги ва экспертлар ҳам тест марказида жамланганлигини инобатга олиб, аппеляция шикоятлари тест марказида кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Аппеляция жараёнлари тўлиқ онлайн тарзда узатилади, яъни ота-оналар бемалол аппеляция жараёнларини онлайн кузатишлари мумкин бўлади.
Аппеляцияга берган абитуриент тест синовларида ечган саволлар варақаси билан ўзи бевосита иштирок этади.
Таъкидлаш лозимки, абитуриентлар аппеляцияда қайта синовдан ўтказилмайди, яъни янги саволлар берилмайди. тест синовида ечган саволлар китобида белгиланган жавоблар билан аппеляция жараёни кўриб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди