11:42 / 15.09.2020
2 148

Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт этиб белгиланган қонун кучга кирди

Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт этиб белгиланган қонун кучга кирди
Қонунчилик палатаси томонидан шу йил 18 февралда қабул қилинган, Сенат томонидан 28 февралда маъқулланган ва Президент томонидан 13 март куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун кучга кирди.

Қонуннинг аввалги таҳриридан жиддий фарқ қилувчи жиҳатларидан бири – Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублик масаласидир. Унга кўра:

- 1992 йил 28 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда доимий яшаган, чет давлат фуқароси бўлмаган ва Ўзбекистоннинг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахс;
- Ўзбекистон ҳудудида яшаган ва 1992 йил 28 июлга қадар ўқиш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган ҳамда узлуксиз равишда таълим олган ёхуд ҳарбий хизматни ўтаган ва ўқиш ёки ҳарбий хизмат тугаганидан кейин бир йил ичида Ўзбекистонга қайтиб келган ҳамда Ўзбекистонда доимий пропискадан ўтган шахс, башарти унинг чет давлат фуқаролиги мавжуд бўлмаса Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.

Шунингдек, қонунда фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигини тан олишга доир қоидалар белгиланган.

Жумладан, 6-моддага кўра, 1995 йил 1 январга кадар Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

Бундан ташқари, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон фуқаролари деб тан олинган бола ҳам юқоридаги асосларга кўра Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

Шу билан бирга, қонунга янги ватандош тушунчаси киритилиб, унга кўра Ўзбекистон ҳудудида туғилган ёки илгари унинг ҳудудида яшаган, Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлмаган, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшайдиган шахс ва унинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан кейинги қариндошлари, агар уларнинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошлари Ўзбекистон ҳудудида яшаётган бўлса, улар ватандош деб юритилиши белгиланди.

Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди. Унга кўра, ватандошга нисбатан тирикчиликнинг қонуний манбайига эга бўлса, Ўзбекистон Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса ёки давлат тилини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулоқот қилиш учун зарур даражада билса, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт этиб белгиланган қонун кучга кирди