Октябрь ойининг дастлабки 5 кунида бутун Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, деб ёзмоқда «Ўзгидромет». Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Қайд этилишича, октябрь ойи ҳам ҳарорат режими, ҳам ёғинлар миқдори бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда, бироқ айрим жойларда ёғингарчилик меъёрдан ортиқ бўлиши мумкин.
Иқлимий меъёрларга кўра, октябрда Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида 3 дан 5 гача, қолган ҳудудларда 5 дан 7 гача ёғингарчиликли кунлар бўлади. Ёғинлар асосан ёмғир кўринишида, ҳарорат кескин совиганда ёмғирнинг қорга қисқа муддатли айланиши эҳтимоли бор. Тошкентда сўнгги марта 2018 йилда ёмғирнинг қорга айланиши қайд этилган.
Ўртача кўп йиллик тунги ҳарорат 6-11 даража илиқни ташкил қилса-да, бироқ кўпинча октябрда, айниқса, унинг иккинчи ярмида илк кузги аёз кузатилади.
Октябрда кундузги ҳарорат 23-28 даражадан 10-15 даража илиққача ўзгариб туради. Бироқ, синоптикларнинг таъкидлашича, табиат «ўзини кўрсатади» ва баъзан амалдаги ҳарорат ва ёғинлар миқдори кўп йиллик давр учун ўртачалаштирилган қийматлардан анча фарқ қилиши мумкин.
Тошкентда, масалан, метеорологик кузатувларнинг юз йиллик тарихида айрим йилларда октябрдаги энг юқори ҳарорат 33-36 даража иссиқни ташкил қилгани қайд этилган. Октябрь ҳароратининг абсолют максимуми 37,5 даража бўлиб, бу рекорд 1941 йилга тегишлидир.
Тошкент учун октябрь ойидаги энг паст ҳарорат 11,2 даража совуқни ташкил қилади ва бу кўрсаткич анча олдин — ўтган асрнинг бошида қайд этилган. Охирги 20 йил ичида Тошкентдаги минимал ҳарорат 1-2 даража совуқдан паст бўлмаган.
2015 йил октябрида пойтахтимизда энг кўп ёғингарчилик бўлгани қайд этилган. Ўшанда ёғган ёғинлар миқдори октябрь ойи меъёридан 3,5 марта кўп бўлган. 2002 йил октябрида эса Тошкентда умуман ёғингарчилик кузатилмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди