Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2019 йилда Каттақўрғон шаҳрида ҳамда 2020 йилда Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида жами 4 та Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилган эди.
Вилоятдаги бешинчи ўқув маркази Оқдарё туманида ташкил қилинди. Шу йилнинг 16 октябрь куни марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Н.Сулаймонов, ҳокимнинг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари С.Луқмонов, АКТ вазирлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиев, вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари раҳбарлари, туман фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.
Рақамли технологиялар ўқув марказида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар компютер саводхонлиги бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади. Марказ ахборот-коммуникация технологиялари ўқув маркази, робототехника ўқув маркази ва киберспорт йўналишларидан ташкил топган.
Шунингдек мазкур марказда тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш мақсад қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди