10:49 / 18.10.2020
2 184

Тошкент вилоятида ЙПХ командирига 350 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятида ЙПХ командирига 350 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
Тошкент вилоятида ЙПХ командирига пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди, дея хабар бермоқда «Дарё»га вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори, сафдор Ж.Илҳомов «ВАЗ-2106» русумли давлат рақам белгиси 10К 804 RА бўлган транспорт воситасининг ҳайдовчиси хавфсизлик камарини тақмасдан келаётгани учун тўхтатади.

Текширув жараёнида эса ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда машина бошқараётганлиги маълум бўлади. Инспектор унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани вақтинчалик жарима майдонига қўяди.

Бу қоидабузарлик учун катта миқдорда жарима тўлашини, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилишини билган ҳайдовчи И.Буркеев муаммо ечимининг ноқонуний йўлларини излашни бошлайди ва айбини пора эвазига беркитмоқчи бўлади.

Шу мақсадда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг 3-минтақавий ҳудуд йўл-патруль хизмати отрядининг командири Фарҳод Мусаевга мурожаат қилади. Мусаев бу ҳақда ИИВнинг ЎХБ Тошкент вилояти бўлимига билдирги ёзади.

Ҳолат юзасидан хавфсизлик хизмати ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан зудликда тезкор тадбир ўтказиб, фуқаро А.Р.ни отряд командирига бир миллион тўрт юз минг сўм ва 210 АҚШ долларини пора сифатида бераётган вақтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Пискент туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ Самарқандда тиббиёт олийгоҳига киритиб қўйишни ваъда қилиб, абитуриентдан 7 минг доллар олган стоматолог, Самарқандда Malibu’сини жарима майдончасидан чиқариб бериш учун ИИБ ходимига 400 доллар таклиф қилган шахс ва Шаҳрисабзда машинасини жарима майдонидан чиқариш учун туман ЙҲХБ бошлиғига пора бераётган ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент вилоятида ЙПХ командирига 350 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди