19:49 / 19.10.2020
2 981

Ўзбекистонда ҳафта ярмидан бошлаб ҳаво салқинлашади

Ўзбекистонда ҳафта ярмидан бошлаб ҳаво салқинлашади
Ўзбекистон ҳудуди 19—20 октябрь кунлари қуруқ ва иссиқ ҳаво массаси таъсирида бўлишда давом этади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Қайд этилишича, республикада кам булутли об-ҳаво сақланиб қолади, кундузи ҳаво ҳарорати 24-27 даражагача кўтарилади. Бу шу кунларнинг иқлимий меъёридан 4-5 даражага юқори.

21 октябрь куни республиканинг шимолий ҳудудлари Ғарбий Қозоғистон орқали Волга бўйи устидан вужудга келган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси кириб келади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида булутлар кўпаяди, кечқурун эса шамолнинг тезлиги 15-20 метр/секундгача эсиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган қисмида қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб қолади.

22—23 октябрь кунлари салқин ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Республиканинг барча ҳудудларида булут қоплами ортиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд жойларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин. Республиканинг айрим вилоятларида шамолнинг тезлиги 15-20 метр/секундга етиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва кечаси 3-8 даража илиқни, шимолда 0-3 даражагача совуқ ва кундузи 13-18 даражани иссиқни ҳосил қилади, бу эса шу кунлар учун ҳарорат меъёрларидан 3-5 даражага паст бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта ярмидан бошлаб ҳаво салқинлашади