Республика Гидрометеорология хизмати келаётган дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Кеча Ўзбекистон ҳудудига Уралдан совуқ ҳаво оқими кирди. Бутун республика ҳудуди бўйича булутлилик ортди, Фарғона водийси вилоятларида, тоғли ва тоғолди ҳудудларида ёмғир, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғди. Тошкент ва Наманган вилояти тоғларида 2000 м дан юқори зоналарда қор қоплами ҳосил бўлди. Ўтган иссиқ давр билан солиштирганда ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайди.
Бугун Ўзбекистон ҳудуди совуқ ҳаво оқим таъсирида бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади, тоғли ва тоғолди ҳудудларда айрим жойларга ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат 13-18 даража атрофида бўлади.
Эртага ҳаво оқими шарққа томон силжийди. Ёғингарчилик эҳтимоли фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларидагина сақланиб туради. Мамлакатимиз ҳудуди устида булутлилик сақланиб туриши ҳисобига эртага ҳарорат ўзгармайди.
Якшанба куни жануби-ғарбий оқимлар ҳисобига совуқ ҳаво Ўзбекистон ҳудудидан чекинади. Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади. Кечаси ҳарорат 3-6 даража илиқ бўлади, кундузи 17-20 даражагача исийди, бундай ҳарорат меъёрий қийматлардан бироз паст. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди