Ўзбекистон таълим тизимида 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб 1—6-синфларда табиий фанларни ўзида жамлаган Табиий (Science) фанлар жорий этилади. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги қошидаги Республика таълим маркази ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бир қатор ривожланган хорижий давлатлар таълим тизимида табиий фанлар (биология, география, кимё, физика) 1—6-синфларда Science дастури асосида ўқитилади.
Science фанлар айни вақтда ўқитиб келинаётган 1—2-синфда «Атрофимиздаги олам», 3—4-синфларда «Табиатшунослик», юқори синфларда эса 4 та алоҳида фанлар, яъни география, биология, физика (6-синфдан бошлаб), кимё (7-синфдан бошлаб) фанларини ўзида бирлаштиради.
«Табиий (Science) фанларнинг афзалликлари ва аҳамияти шундан иборатки, фан орқали ўқувчи оламнинг яхлит, ажралмас, бир бутунлигини англайди, илмий дунёқараши шаклланади, тадқиқотчилик кўникмалари ривожланади. Натижада PISA, TIMSS каби халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этиш имконияти кенгаяди», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Халқ таълими ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан Табиий (Science) фанлар бўйича Миллий ўқув дастури лойиҳаси яратилиб, муҳокама қўйилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди