14:30 / 09.11.2020
3 928

Президент фармони: Миллий ўқув дастури ишлаб чиқишга финляндиялик мутахассислар жалб этилади

Президент фармони: Миллий ўқув дастури ишлаб чиқишга финляндиялик мутахассислар жалб этилади
Президент Фармонига (ПФ–6108-сон, 06.11.2020 й.) мувофиқ, 2021 йил 1 мартга қадар малакали педагог, илмий ходимлар, психолог ва хорижий экспертларни (шу жумладан, Финляндиянинг малакали мутахассисларини) жалб қилган ҳолда Миллий ўқув дастури (Дастур) ишлаб чиқилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Таянч умумтаълим муассасалари белгиланади ва 2021/2022 ўқув йилида уларнинг таълим жараёнига Дастур тажриба-синов тариқасида жорий қилинади.

2021 йил 1 мартдан педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМ ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотлари халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент фармони: Миллий ўқув дастури ишлаб чиқишга финляндиялик мутахассислар жалб этилади